ТОКАРЛИК СТАНОГИ

ТОКАРЛИК СТАНОГИ — 1) маши насозликда — асосан, доиравий сиртли буюмларга йўниб ишлов берадиган станок; металл кесиш станокларининг асосий гуруҳини ташкил қилади. Токарлик станоги ёрдамида сиртларни йўниш, сиртларда ички ва ташқи резьбалар очиш, пармалаш, зенкерлаш (пармаланган тешикларга тозалаб ишлов бериш), тешикларни йўниб кенгайтириш, плашка ҳамда метчиклар билан резьба очиш, бир-бирига ишқалаб мослаш мумкин. Асосий ҳаракатни заготовка (хомаки деталь), қўшимча ғаракатни кесувчи асбоб — кескич бажаради. Заготовка поволокли, кулачокли, гидравлик ёки пневматик патрон орқали станок шпинделидан айланади; шпиндель эса тезликлар қутисидан ҳаракатланади. Кескич суппортнинг салазкаси билан биргаликда суриш валидан ёки суриш винтидан (резьба очишда) сурилади. Суриш вали ва суриш винти Токарлик станогининг суришлар механизмидан айланади. Токарлик станогининг марказловчи, резьба очиш, токарликревольвер (айланма каллакли), бир шпинделли ва кўп шпинделли карусел (шпиндели тик жоилашган), кўп кескичли ва б. турлари бор.

Токарлик станоги оддий, универсал, рақамли дастур бўйича бошқариладиган автомат ва ярим автомат турларга хам бўлинади. Оддий ва универсал Токарлик станогилар деталларни доналаб ва кичик сериялаб ишлаб чиқариш. да, автомат ва ярим автомат Токарлик станогилар кўплаб (кўп сериялаб) ишлаб чиқариш. да қўлланади. Токарлик станогининг асосий қисмлари: қиринди ва совитувчи суюқлик тўпланадиган тоғорасимон туб; станина, суппорт ва кетинги бабка (қўзғалувчан) ҳамда уларни йўналтиргич; шпиндел ва тезликлар кутиси жоилашган қўзалмас олд бабка; узатмалар қутиси; фартук; суппорт; каретка; кўндаланг салазкалар; кескич ўрнатиладиган бурилма қисм; элекр двигатель. Каретка ва кўндаланг салазкалар қўлда ёки автоматик тарзда сурилади. Токарлик станогининг электр двигатели бир ёки кўп тезликли асинхрон двигателдан иборат. Баъзан, бошқа юритмалар (мас., гидравлик юритмалар) ҳам қўлланиши мумкин. Ҳозир йирик корхоналарда, асосан, дустурли автомат ва ярим автомат Токарлик станоги лари ишлатилади (қ. Карусель станок, Револьвер станок);

2) ёғочга ишлов бериш станоги қам худди металлга ишлов бериш станогига ўхшайди. Унда айланма сиртли ёгоч буюмларга йўниб ишлов берилади. Унинг буюм марказга маҳкамланадиган ва ён томонига маҳкамланадиган турлари бор.


Кирилл алифбосида мақола: ТОКАРЛИК СТАНОГИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ПАХТА ТЕРИШ МАШИНАЛАРИ
ШПИНДЕЛЬ
ФРЕЗАЛАШ СТАНОГИ
РЕЗЬБА


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты