ВАРДОНХУДОТ

ВАРДОНХУДОТ — ҳоз. Бухоро воҳасининг шим.-ғарбий қисмида жойлашган кичик давлат (6-а. охири —8-а. боши) — Вардонзе подшохларининг унвони. Вардонхудот Зарафшон водийсидаги ҳукмдорлар ичида энг кучлиси бўлган. Шунинг учун ҳам 8-а. бошида Туркистонга келган араб фотиҳи Қутайба ибн Муслим В. билан бўладиган тўқнашувга алоҳида эътибор берган. Бухоро тарихчиси Наршахийнинг ёзишича: «… Бир вазир Туркистондан келган эди: номи Вардонхудот: Вардона ерлари унга тегишли эди. Қутайбага у билан кўп уруш қилишга тўғри келган эди…». «Тарихи Табарий»да ҳикоя қилинишича, жангда араб қўшинлари Вардонхудотдан енгилгач, Қутайба ҳийла ишлатиб Вардонхудотга ёрдамга келган суғд ҳокими Тархун билан сулҳ тузиб, душманни заифлатиб, сўнгра унинг устидан ғалаба қилган (708—709 й. лар).


Кирилл алифбосида мақола: ВАРДОНХУДОТ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ИБН СИНО
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты