ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ — ЎзР таркибидаги вилоят. Республиканинг шим. шарқида. 1938 й. 15 янвда ташкил килинган. Шим. ва шим. ғарбдан Қозоғистон Республикаси, шим. шаркдан Қирғизистон Республикаси, шарқцан Наманган вилояти, жан. дан Тожикистон Республикаси, жан. ғарбдан Сирдарё вилояти билан чегарадош. Майд. (Тошкент ш. майдонисиз) 15,3 минг км2. Аҳолиси (Тошкент шахри аҳолисисиз) 2,4 млн. кишидан зиёд (2004). Вилоят таркибида 15 та туман (Бекобод, Бука, Бустонлиқ, Зангиота, Оққўрғон, Оҳангарон, Паркент, Пискент, Тошкент, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Янгийўл, Ўрта Чирчиқ, Қибрай, Қуйи Чирчиқ), 17 шаҳар (Ангрен, Бекобод, Бўка, Дўстобод, Келес, Олмалиқ, Оққўрғон, Оҳангарон, Паркент, Пискент, Тошкент, Тўйтепа, Чиноз, Чирчиқ, Янгийўл, Янгиобод, Ғазалкент), 18 шаҳарча (Алимкент, Бўзсув, Гулбаҳор, Зафар, Искандар, Красногорск, Нуробод, Олмазор, Салор, Туябўғиз, Чиғириқ, Чорвоқ, Эшонгузар, Янгибозор, Янгичиноз, Янгиҳаёт, Ўртаовул, Қибрай), 146 қишлоқ фуқаролари йиғини бор. Маркази — Тошкент ш. Табиати. Вилоятнинг шим. ва шим. шарқий қисмлари Ғарбий Тяньшан тоғлари ва унинг тармоқлари (Қурама, Писком ва Угом тоғлари) билан банд. Энг баланд жойи Писком тизмасидаги Аделунг тоғи (4301 м). Чатқол ва Қурама тоғлари орасида Оҳангарон дарёси кесиб ўтган, Оҳангарон платоси жойлашган. Вилоят ҳудудининг катта қисми Сирдарё томон қияланиб борадиган тоғ олди текислиги (Чирчиқ—Оҳангарон водийси)дан иборат. Оҳангарон дарё водийси, Қурама тоғи, Ангрен—Олмалиқ атрофида фойдали қазилмалардан мис, полиметалл рудалари, олтин, кумуш, қўрғошин, алюминий хом ашёси, қўнғир кумир, молибден конлари, плавик шпати ва дала шпати, турли хил қурилиш материаллари бор. Термал ва минерал сув захиралари куп. Вилоят кучли сейсмик зонада жойлашган. Айниқса, Чирчиқ ва Оҳангарон ҳавзаларида аниқ сезиладиган зилзилалар бунинг ифодасидир. Жуда кучли зилзила 1868 й. да Тошкентда бўлиб ўтди ва 1966 й. да такрорланди. Турли интенсивликдаги ер ости силкинишлар вақтвақти билан ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда.

Иқлими кескин континентал. Қиши нам, нисбатан илиқ, ёзи узоқ, иссиқ ва қуруқ. Янв. нинг ўртача траси — 1,3°, —1,8°, энг паст т-ра —34° (текисликда), —38° (тоғ этакларида), июлнинт ўртача траси 26,8°, энг юқори т-ра 43— 47°. Текислик қисмида йилига 250 мм, тоғ олдиларига 350—400 мм, тоғларда 500 мм ёғин ёғади. Ёғиннинг кўп қисми баҳор ва қишда ёғади. Қор тоғлардагина узоқроқ сақланади. Вегетация даври текислик қисмида 210 кун. Дарёлари Сирдарё ҳавзасига мансуб (Сирдарё — ўрта оқими, уз. 125 км ва унинг ирмоклари — Чирчиқ, Писком ва Оҳангарон). Булар Тяньшан тоғларидан бошланади ва сувидан электр энергия олишда ва суғориш ишларида фойдаланилади. Суғориш каналлари: Бўзсув, Қорасув, Далварзин, Тошкент ва б. Туябўғиз сув омбори («Тошкент денгизи»), Чорвоқ сув омбори, Оҳангарон сув омборларн бор.

Тупроклари: текисликда бўз тупроқ, тоғ этакларида (500—600 м баландликкача) типик бўз тупроқ, ундан баландроқда чимқўнғир, юқррирокда ўтлоқидашт тупроқ, дарё террасаларининг қуйи қисмида, ер ости суви юза жойларда ўтлоқи ва ботқоқ тупроқ, дарё водийларида аллювиал тупроқлардан иборат. Тошкент вилоятининг текислик қисми тўла ҳайдалган, Сирдарё буйларида кичик туқайлар (терак, тол, жийда, ҳар хил буталар) мавжуд. Тоғ этаклари ва тоғларда (1200— 1400 м баландликкача) тоғ даштлари, юқорирокда сийрак арчазорлар, 2000 м дан баландда субальп ва альп ўтлоклари бор. Дарё водийларида терак, тол; тоғ этаклари ва тоғларнинг ўртача баландликларида олмазор ва ёнғоқзорлар учрайди, тоғолча ўсади. Текисликларда сарик. юмронқозиқ, қўшоёқ, калтакесаклар, чул тошбақалари, қалқонтумшуқ илон ва б., Сирдарё тўқайларида чиябўри, толай қуёни, қобон; тоғ этаклари ва тоғларда айиқ, тулки, тоғ қўйи, жайра, бўрсиқ, каклик, тўрғай, арча болтатумшуғи ва б., тоғ дарёлари ва жилғаларда қора балиқ, осман, лаққача учрайди. Вилоят ҳудудида «Чимён», «Бурчмулла», «Боғистон», «Хумсон», «Оқтош» каби болалар оромгохлари, иклимий курорт ва дам олиш уйлари бор. Тошкентдан 20 км узоқликда «Тошкент минерал сувлари» бальнеологик курорти жойлашган. Тошкент вилоятида УгомЧатқол миллий боғи (майд. 574 минг га) ташкил этилган. Бошқизилсой бўлимида метеорология стяси (1956 й. дан) фаолият кўрсатади.

Тошкент вилояти қадимдан Буюк ипак йўлидаги илмфан, ғунармандчилик, маданият тараққий этган маконлардан бири булган. Хўжакент яқинидаги ғордан топилган тош даврига мансуб одам суягининг қолдиклари ва қоялардаги суратлар бу воҳада қадимда ибтидоий одамлар яшаганлигидан далолат беради.

Воҳанинг иклим шароити, серсувлиги, даре бўйи ва тоғ олди минтақаларининг ёввойи ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига бойлиги кдд. тош давридаёқ одам яшаши учун қулай имконият яратган. Тошкент вилоятининг қад. аҳолиси тўғрисида мил. ав. 5—2асрларга оид Юнон, Хитой ва б. Шарк, манбаларида баъзи маълумотлар сақланиб қолган. Ўлкани археологик жиҳатдан 19-а. да Н. И. Веселовский, А. А. Диваев, Н. П. Остроумов, Е. Т. Смирнов ва б. ўргандилар. 1920—30 й. ларда М. В. Воеводский, Г. В. Григорьев, В. Д. Жуков ва А. И. Тереножкинлар, 1941 й. дан М. Е. Массой раҳбарлигида Ўрта Осиё унти археология кафедраси аъзолари, 1950 й. дан Ўзбекистон ФАнинг археолог олимлари Я. F. Ғуломов, Ў. Исломов ва Р. Ҳ. Сулаймоновлар вилоят ҳудудида текширув ишлари олиб бордилар. 1958 й. дан Тошкент вилоятининг ўрта аср шаҳарлари ва қад. конларини Ю. Ф. Буряков, 1966 й. дан Тошкент ш. ни В. А. Булатова раҳбарлигидаги гуруҳ илмий равишда ўрганган.

Кўп йиллик тадқиқотлар натижасида Тошкент вилояти археологик харитасига 760 та қад. манзилгоҳ, шаҳар ва қишлоқ харобаси, қад. конлар, қабристонлар, мудофаа ва ирригация иншоотлари туширилди. Тошкент вилоятида ибтидоий одамлар крлдирган дастлабки излар палеолит даврига тўғри келади. Бу даврга оид одамлар яшаган горлар ва оч иқ манзилгохлардан бири Кўлбулоқ маконидир. Кўлбулоқ яқинидаги Қизилолмасой ва Қўшсойдан қад. тош қуроллар ясалган устахона топилган. Мустье даврига оид манзилгохлар Обираҳмат ғорилдм, Хўжакент қишлоғи яқинидан, Чирчиқ воҳасида эса Қорақамиш ва Шўралисойдан топилган. Янги тош даври (неолит) га оид ашё Тошкент ш. нинг гарбида Қўшилиш деган жойдан топилган. Бу даврда куроллар майдалашган ва сони кўпайган. Тошкент вилояти нингжез даври (мил. ав. 2минг йиллик) топилмалари Андроново, Тозабоғёп маданиятига оиддир. Тош ва тўкма тупроқдан қилинган қабристон қўрғонлар Чирчиқ ва унинг ирмоқлари бўйида, Обираҳмат, Бурчмулла (қ. Бурчмулла хазинаси) қишлоқлари, Искандар шаҳарчаларида очилган. Қабрлардан Андроново маданиятига хос қўлда ясалган сопол идишлар, билагузук, марварид ва маржонлар топилган. Жез давридан бошлаб рангдор ва қимматбаҳо металлар тоғ ён бағридаги конлардан қазиб олина бошлаган. Темир даврида вилоят худудида скиф қабилаларнинг сакмассагет иттифоқига кирган элатлар яшаган. Уларга тегишли ёдгорликлар мил. ав. 6—4асрларга оиддир. Бу давр қабристонларидан (Бурчмулла яқинида) тирнаб безалган сопол идишлар, тош ва кумушдан ясалган зебзийнат буюмлари топилган. Чирчиқ водийсида Бурганлисойдан темир даврига оид сопол, металл, тошдан ясалган уйрўзғор буюмлари, жумладан, чойнаксимон тумшукли ва қулоқли қозонлар ва меҳнат қуроллари топилиб ўрганилган. Идишлар думалоқшаклда бўлиб, сиртига ангоб бўёғи берилган. Мил. ав. 1 — мил. нинг 1-а. ларида Тошкент вилояти ҳозирги ҳудуди Қанғ давлати таркибига кирган. Тошкент вилояти ўтроқ халкларининг маданияти кўшни кўчманчи чорвадор халклар маданияти билан чамбарчас алоқада бўлган. Кўчманчи чорвадор халқлар ёдгорликларидан Қовунчитепа яхши ўрганилган. Оҳангарон дарёсининг қуйи оқимида жойлашган Қанқа (қ. Харашкат) харобаси энг қад. шаҳарлардан бири бўлган. Шаҳар мил. ав. 3—2 а. ларда вужудга келган. 1-а. га оид шаҳарлар Сирдарё водийсида Банокат, ОҳангаронОққўрғон оралиғида Киндиктепа ва Қовунчитепалар бўлган. Бу ерлардан Тошкент ҳокимлигининг биринчи танга пуллари топилган. Бу даврда ҳамма майда шаҳар ва қўрғонлар Шош (Чоч) ва Илоқ (Элоқ)қа бирлашган. 7-а. да қалъалари ва майда шаҳарчалари кўплиги учун Шошни минг қалъали давлат деб таърифлаганлар. Шулардан бири Тошкентнинг шим. да (ҳоз. шаҳар ҳудудида) жойлашган Оқтепа қўрғони бўлиб, у мустаҳкам мудофаа деворлари билан ўралган. Илк ўрта аср шаҳарларининг арки ва шаҳристони бўлган.

Шаҳарларда ҳукумат уйлари, савдо ва хунармандчилик расталари тартиб билан жойлашган. Уларнинг майд. 20 га дан 65 га гача етади. Атрофдаги тоғлардан олтин, кумуш, мис қазиб олиш натижасида ҳунармандчилик юксалган. Кулолчилик ва чорвачилик ривожланган. Шош ва Илоқ давлатлари ўз номларидан танга пуллар зарб қилган. Тангаларнинг юз томонига ваҳший ҳайвоннинг расми (силовсин ёки барс), орқа томонига паншахага ўхшаш там/а туширилган.

Илк ўрта асрларда аҳоли ўртасида оташпарастлик кенг ёйилган. Оссуарийга одам суяклари солиб кўмилган қабрлар Тўйтепа, Қорахитой ва Туябўғиздан (қ. Туябўғизтепа) топилган. Оссуарийлар тухумсимон шаклда бўлиб, қопқоғига ҳайвон суратлари солинган.

9—10-а. ларда Тошкент вилояти Сомонийлар давлати таркибига кирган. Бу даврда шаҳарлар ҳар томонлама ривожланган. 10-а. араб географлари Истахрий, Муқаддасий ва б. кўрсатишича, Хуросон ва Мовароуннаҳрда Шош вилояти энг кўп шағарли (40 тага яқин) ўлка бўлган. Энг йирик шаҳарлардан вилоят пойтахти Бинкат, Илоқ (Элоқ) давлатининг пойтахти Тункат ва йирик савдоҳунармандчилик марказлари Харашкат, Шутуркат, Нужкат бўлган.

Қад. шаҳар харобаларида ўтказилган қазилмалар шаҳарларнинг пайдо бўлиши, ривожланиши ва кенгайиши ҳар хил тарзда кечганлигини кўрсатади. Шаҳарлар пойтахт бўлгани, карвон йўллари устига жойлашгани, конлардан яхши фойдалангани ва чорвадор кўчманчи халқлар билан алоқада бўлгани учун ривожланган. Шаҳарларнинг майд. 20 га дан 200 га гача бўлган. Тошкент вилояти ҳудудидан ўтган 2 машҳур карвон йўлининг биринчиси Сирдарё, Бинкат, Харашкат, Худойкат орқали, иккинчиси бир оз шим. рокдан Чинозкат, Шутуркат, Дафниганкат, Исфижоб орқали ўтган. 9—10-а. ларда кончили к ишлари, металл эритиш, кулолчилик ва тўқимачилик тараққий этган. 10-а. географларининг маълумотларига кўра, Шош, Илокдан ҳар хил матолар, гиламлар, теридан ишланган ашёлар, ҳарбий қуроллар, эгарлар, металл буюмлар, чорвачилик маҳсулотлари ва ғалла ташқарига чиқарилган.

Тошкент ҳунармандлари томонидан ясалган хунармандчилик ва заргарлик буюмлари, қуроласлаҳалар буту н шарқца шуҳрат қозонган.

Тошкент воҳаси ўз тарихида такдирнинг кўп синовларини, шаҳар ва қишлокдарни вайронага айлантирган мўғуллар босқини каби оғир даврларни бошидан кечирган. Тарихий маноалардан маълум бўлишича, фақат Амир Темур даврига келиб, воҳада қайтадан ривожланиш бошланган. Кўплаб шаҳарқишлоклар янгидан кад ростлаб, обод бўлган. Вилоят ҳудудидаги машҳур Зангиота мажмуаси Амир Темур томонидан қурилди. Бу ёдгорлик мажмуининг қуриб битказилиши кейинчалик Мирзо Улуғбек томонидан охирига етказилган.

Тарихдан маълумки, соҳибқирон Амир Темур Тошкент ш. ва Тошкент воҳасига кўп марта ташриф буюрган. Сирдарё бўйидаги мўғуллар вайрон қилган Банокат ш. ни қайта тиклаб уни ўғли Шоҳрух номига Шоҳрухия деб атаган.

Аҳолиси. Тошкент вилояти даги аҳолининг зичлиги ўртача 1 км2 га 157 кишини ташкил этади, асосан, ўзбеклар (60,9%), шунингдек, рус (8,1%), қозоқ (14,3%), татар (2,5%), тожик (5,0%), корейс (2,8%), украин ва б. миллат (турк, қирғиз, уйғур, немис ва б. жами 80 миллат) вакиллари яшайди (2004). Чорвокдан тортиб Сирдарёгача вилоят аҳолиси зич жойлашган. Айниқса, бир қанча йирик шаҳарлар занжиридан ташкил топган Тошкент агломерациясида аҳоли жуда кўп. Тошкент вилояти даги кўпчилик шаҳарлар пойтахтни улкан шода шаклида ўраб олган.

Хўжалиги. Тошкент вилояти мамлакатнинг саноати юқори даражада ривожланган вилоятлардан биридир. Унинг географик ўрни иктисодиётининг равнақ топишига имкон беради. Вилоят хўжалик комплекси, асосан, пойтахт хўжалик комплексини тўлдиради. Айни пайтда вилоят республика саноат маҳсулотининг 20%ни, электр энергиясининг 45%ни, кўмирнинг 98%ни, цементнинг 43%ни, пўлат ва металл прокатининг 100%ни, рангли металларнинг асосий қисмини ишлаб чиқаради. Вштоятда 190 та саноат, 160 дан ортиқ қўшма, 20 мингдан ортиқ кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолият кўрсатади. Энг мухимлари: «Ғиштчи» (Ангрен), «Агат ва Фарҳод» (Бўстонлиқ тумани), «Металлурфемонт» (Бекобод), «Орион» (Қибрай тумани).

Саноатининг етакчи тармоклари — энергетика, машинасозлик, металлургия, кўмир, кон металлургияси, кимё саноати, пойабзал, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати, тўқимачилик ҳамда қишлоқ хўжалиги. маҳсулотларини қайта ишлаш.

Вилоятда саноат корхоналаридан Бекободдаги Ўзбекистон металлургия, Олмалиқдаги конметаллургия, Янги Ангрен, Тошкент иссиқлик электр стялари ҳамда Чирчикдаги ўтга чидамли ва қийин эрийдиган металлар кти ишлаб турибди.

Чирчикдаги Э«лектркимёсаноат», Олмаликдаги «Аммофос» ва Ангрендаги «Ўзбекрезинатехника» ишлаб чиқариш. бирлашмалари Республика кимё саноатидаги йирик корхоналардан хисобланади. Бу корхоналарда қишлоқ хўжалиги. ва б. тармоқдар учун азотли ва фосфорли ўғитлар, аммиакли селитра, капролактам ишлаб чикарилади. «Ўзбеккимёмаш», «Чирчиқ қишлоқ хўжалиги машинасозлиги», «Трансформатор» корхоналарида қишлоқ хўжалиги. учун зарур бўлган пахта сеялкалари, культиваторлар, подборшчиклар ва эҳтиёт қисмлар ва б. ишлаб чикарилади.

Вилоятдаги Т«ошкенттибтехника» (Қибрай тумани), «ЎзБМЗ» (Тошкент тумани), «Гидравлика», «Ускуна қурувчи» (Зангиота тумани), Далварзин таъмирлаш заводи (Бекобод тумани), Тоғ транспорти ускуналарини таъмирлаш заводи, «Ангренгазмаш» (Ангрен ш.,) корхоналари йирик корхоналардан қисобланади.

Вилоятда, шунингдек, «Оҳангаронцемент», «Сантехқуйма», «Оҳангароншифер», «Оҳангаронлинпласт», «Бекободцемтаъмир», «Ғазалкентойна» каби қурилиш материаллари ишлаб чикарадиган ва қайта ишлайдиган корхоналар ҳам мавжуд бўлиб, уларда цемент, шифер, керамика, ойна, ғишт, линолеум, темирбетон конструкциялари каби маҳсулотлар тайёрланади.

Озиқ-овқат саноати хам ривожланган. Бунда, асосан, маҳаллий хом ашёдан маҳсулот тайёрланади. Бу саноат гўштсут, ёғмой, унқандолат, виноарақ, тамаки ва б. тармокларни ўз ичига олади.

Озиқ-овқат саноати пахтачилик маҳсулотлари, боғдорчилик, токчилик, сабзавотчилик, чорвачилик ва б. га асосланади. Вилоятда 4 ун зди, консерва, пиво, арақ, нон ва нон маҳсулотлари здлари, шоли тозалаш корхоналари бор. Янгийўл ш. вилоят озиқ-овқат саноатининг марказларидан бири. Бу ерда ёғ, консерва, вино ва спирт здлари, қандолат фкалари мавжуд. Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен ш. лари, Бекобод, Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ туманларида ҳам озиқ-овқат корхоналари кўп.

Қишлоқ хўжалиги нинг асосий тармоклари: пахтачилик, боғдорчилик, токчилик, пиллачилик; тоғ этакларида лалмикор деҳқончилик (асосан, буғдой ва арпа етиштирилади). Айниқса, мустақиллик йилларида соҳада иктисодиетнинг кўп тармокли турлари шаклланиб бораяпти. Тошкент вилоятида 50 мингдан ортиқ деҳқон хўжалиги ва 7,5 мингдан ортиқ фермер хўжалиги фаолият кўрсатади. Бугунги кунда деҳқон ва фермер хўжаликларининг ялпи маҳсулотдаги салмоғи 72%ни ташкил этади (2004).

Сўнгги 10 йилда пахта уруғчилигини ривожлантиришга эътибор ортиб бораяпти. Вилоят пахта селекцияси ва уруғчилик соҳасида илмий изланишлар натижасида жаҳон талабларини қондирувчи тола, юқори ҳосилли ва тез пишар навлар яратилмоқда.

Тошкент вилояти 1990-й. ларгача СССРда каноп етиштириладиган ягона регион эди. Сирдарё ва Чирчиқ соҳилларида шоли етиштирилади. Кейинги йилларда вилоятда қишлоқ хўжалиги. экинлари структурасини ўзгартиришга алоҳида аҳамият бериляпти. Пахтачилик, ғаллачилик асосий ўринларни эгаллайди. Тошкент вилоятида шунингдек, картошка, мева ва резавор мевалар, узум етиштириш ҳам йил сайин ортиб бораяпти. Пиллачилик билан шугулланилади. Чорвачилик ривожланган. Тошкент вилоятида 168 ширкат хўжалиги, 8 паррандачилик фкаси бор. Чорвачилик гўштсутга ихтисослашган.

Тошкент вилояти даги барча жамоа ва хусусий хўжаликларида 425,5 минг бош крамол (шу жумладан, 190,3 минг сигир), 20,2 минг чўчқа, 446,1 минг қўй ва эчки, 4018,2 минг парранда бор (2003).

Чирчиқ — Оҳангарон водийси обикор деҳқончиликнинг асосий рнидир. Вилоятдаги барча экин майд. 315 минг га, шу жумладан, ернинг 108,0 минг гектарига пахта, 135 минг гектарига бошокли дон экинлари, 5,8 минг гектарига техника экинлари, 17,4 минг гектарига картошка, сабзавот ва полиз, 39,7 минг гектарига емхашак экинлари экилади. Боғ, токзор 30,8 минг га ва 8,5 минг га ўрмонзорлар билан банд, пичанзор ва яйловлар 198,5 минг гектарни эгаллайди (2003). Экинларни суғоришда, асосан, Чирчиқ дарёси, қисман Оҳангарон ва Сирдарёдан фойдаланилади.

Тошкент вилояти республика пойтахти аҳолисига сут, гўшт, тухум, мевасабзавот етказиб беради. Картошка ва сабзавот, асосан, Тошкент, Чирчиқ, Янгийўл, Ангрен ш. лари атрофидаги хўжаликларда экилади. Зангиота ва Қибрай туманлари Тошкент ш. аҳолисини картошка ва сабзавот билан таъминлашга ихтисослашган. Вилоятда токчилик ва боғдорчилик ҳам яхши ривожланган. Боғларда асосан, нок ва олма ўстирилади. Боғларнинг асосий қисми Бўстонлиқ, Қибрай, Янгийўл, Паркент, Оҳангарон, Зангиота, Тошкент, Қуйи Чирчиқ туманларида жойлашган. Шарқий тоғли ва тоғ этакларидаги туманларда, асосан, қўй ва эчкилар боқилади. Эчкиларнинг 40% ангор эчкилари, қўйлар эса ҳисор ва жайдари қўйлардир.

Вилоятда Қуйи Чирчиқ «Балиқчи» тажриба намунавий балиқчилик бирлашмаси, Зангиотада Дамачи баликчилик кти, Янгийўл балиқ чавоқлари етиштириш давлат хўжалиги, Ихтиопатология маркази (Тошкент) ва б. бор.

Транспорт. Т. в. даги т. й. узунлиги 354,2 км. Вилоят ҳудудидан Ўрта Осиёдаги мустақил давлатларни Шарқий Европа шаҳарлари билан боғлайдиган т. й. линияси (шу жумладан, Москва — Тошкент — Туркманбоши) ўтади. Ангрен ш. ва Чорвоқ шаҳарчаси йўналишидаги т. й. тармоқлари Тошкентдан бошланади. Тошкент атрофидаги т. й. лар электрлаштирилган. 2004 й. дан бошлаб Тошкент — Самарканд йўловчилар ташувчи электр поезди қатнай бошлади. Вилоятда автомобиль йўлларининг тармоғи зич. Вилоят аҳамиятидаги автомобиль йўлларининг умумий уз. 6,6 минг км (шу жумладан, қаттиқ қопламалиси — 5,9 минг км). Муҳим автомобиль йўллари: Катта Ўзбекистон тракти, Тошкент—Андижон—Ўш — Қашқар автомобиль йўли.

Маданиймаориф, соғлиқни сақлаш ва спорт. 2003/04 ўқув йилида вилоятда 897 умумий таълим мактабида 519,8 мингга яқин ўқувчи таълим олди, 2 меҳрибонлик уйи (264 тарбияланувчи) фаолият кўрсатди.

Вилоятда кадрлар тайёрлаш миллий дастури асосида янги таълим тизими шаклланмоқда. 2000 й. да вилоятнинг 45 нафар ўқувчиси «Умид» жамғармаси орқали чет эллардаги нуфузли олий ўқув юртларига жўнатилди. 2004 й. да Бўстонлиқ туманидаги 38мактаб қошида АҚШ USAJD ташкилотининг Ўрта Осиё ва Қозоғистонда спорт ва соғломлаштиришни тарғибот қилиш дастури асосида мактаб ўқувчилари билан спорт ҳафталиги ўтказилди. Тошкент вилоятининг барча шаҳарларида ҳамда Қибрай, Пискент туманларида «Боғчамактаб» мажмуалари ташкил этилган. Бу мажмуаларда болаларга чет тили, компьютер саводхонлигини ўргатиш, алифбосиз ўқишга эътибор берилган. «Меҳр ва мурувват йили» муносабати билан Олмалиқ ш. даги 80сонли махсус интернат мактаби биносини мукаммал таъмирлаш учун Олмалиқ тоғметаллургия кти томонидан 350 млн сўм микдорида маблағ ажратилиб, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 1998—2003 й. ларда янги қурилиш ва қайта таъмирлаш ҳисобига 29 та касбҳунар коллежи, 4 академик лицей фойдаланишга топширилди. Тошкент вилояти ўрта махсус, касбҳунар таълими бошқармаси тасарруфида 4 академик лицей ва 67 та касбҳунар коллежи мавжуд бўлиб уларда 57,4 мингга яқин ўқувчи таълим олмоқда. 2004 й. да Тўйтепа ш. да ижтимоийиқтисодий касбҳунар коллежи фойдаланишга топширилади.

Академик лицей ва касбҳунар коллежларини ўқувлаборатория жиҳозлари ва ускуналари билан таъминлаш, турли мавзуларда илмийамалий семинар ўтказиш лойиҳалари бўйича танловлар ташкил қилиш борасида Жан. Корея, Германия давлатлари билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Ўрта махсус, касбҳунар таълими тизими бўйича 2003 й. да Америка ҳамкорлик ташкилоти (АКСЕЛС) томонидан «Аъло таълим учун мукофот» дастури асосида лицейлар ва касбхунар коллежлари директорлари, инглиз тили ўқитувчиларининг тақдимот семинарлари ўтказилди.

2004 й. да 757 ўқувчи ўқишни имтиёзли диплом билан тугатди. Вилоятда 2 олий ўқув юрти (Тошкент аграр унти, Тошкент вилоят педагогика инти) бор. Уларда 10,1 минг талаба таълим олади (2004).

Тошкент вилоятида энг йирик и. т. институтлари, боғдорчилик, токчилик ва виночилик, ғўза селекцияси ва уруғчилиги, пахтачилик, чорвачилик, ипакчилик ва ўрмон хўжалиги, суғориш техникаси и. т. институтлари, қишлоқ хўжалиги. гини механизациялаш ва электрлаштириш Ўрта Осиё инти, Ўрта Осиё рангли металлургия лойиғалаш, Шоликорлик и. т. институти ва б. жойлашган.

Тошкент вилоятида 4 ўлкашунослик музейи, 501 оммавий кутубхона (7141,6 минг нусха асар), 169 клуб муассасаси, 35 болалар мусиқа ва санъат мактаби (6323 ўқувчи), маданият уйлари, 746 бадиий ҳаваскорлик жамоалари, 3 маданият ва истироҳат боғи бор. Тошкент вилояти ва Тошкент ш. дан Тўйчи ҳофиз, Зокировлар, Ражабовлар сулолалари, акаука Шожалиловлар; Ўзбекистон халқ ҳофизлари: Муҳаммаджон Каримов, Фахриддин Умаров, Очилхон Отахонов; Ўзбекистон халқ артистлари: Турғун Алиматов, Ориф Алимаҳсумов, Нуриддин Ҳайдаров, Ўзбекистонда хизмат I ■ ‘ кўрсатган артист Тошпўлат Маткаримов ва б. етишиб чиқдилар. Вилоятда халқ ҳунармандчилиги ривожланган.

Соғлиқни сақлаш. Тошкент вилоятида 10361 ўринли 96 касалхона муассасаси, 42 дорихона, вилоят тез тиббий ёрдам маркази бўлимлари, 334 амбулаторияполиклиника муассасаси ишлаб турибди. Шулардан 174 қишлоқ врачлик пункта, 43 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 11 стоматология поликлиникам, талабалар поликлиникаси ва 195 фельдшеракушерлик пункти ва б. тиббиёт муассасалари фаолият кўрсатади.

Тошкент вилоятида ўтган 1996—2003 й. лар мобайнида 174 қишлоқ врачлик пунктлари барпо этилди, 119 қишлок, шифокорлик амбулаторияси ва фельдшеракушерлик пунктлари қишлоқ шифокорлик пунктларига айлантирилди. 1999 — 2003 й. ларда вилоятда 150 ўринли вилоят клиник шифохонаси, 170 ўринли вилоят туғруқ мажмуаси, 90 ўринли вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, 60 ўринли наркология диспансери, 120 ўринли вилоят руҳийасаб касалликлари диспансери, 100 ўринли вилоят силга қарши кураш диспансери, аёллар репродуктив саломатлигини тиклаш маркази, Юқори Чирчиқ туманида 40 ўринли «Нуроний» шифохонаси, Бекобод, Тошкент, Ўрта Чирчиқ, Қибрай туманларида янги туғруқ мажмуалари ишга туширилди. Улар замонавий тиббиёт аппаратлари, асбобускуналар билан жиҳозланди. Тошкент вилояти даги барча тиббий муассасаларда 5032 дан зиёд врач, 22106 ўрта тиббий ходим ишлайди. Вилоят ҳудудида 95 та болалар оромгохдари, 5 та дам олиш зоналари, 10 санаторий, 14 та санаторийпрофилакторий, 3 дам олиш уйлари, 7 та пансионат, 2 болалар санаторийси фаолият кўрсатади. Тошкент ш. дан 90 км шим. шаркда Чатқол тоғ ён бағирларида «Чимён» дам олиш зонаси жойлашган.

Спорт. Вилоятдан спортнинг футбол, баскетбол, волейбол, сув полоси, мини футбол, қўл тўпи, шахмат ва б. бўйича спортчилар мамлакат мусобақаларида иштирок этиб келмоқдалар. Тошкент вилоятида 49 стадион, спорт мажмуаси, 16 сузиш ҳавзаси, 38 теннис корти, отчопар, велотрек, 624 спорт зали, 45 отиш тири, 683 баскетбол, 994 волейбол, 359 қўл тўпи, 667 футбол майдони бор. Бугунги кунда 1701 та жисмоний тарбия ва жамоаларида 600 мингга яқин киши жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланади.

Ўтган давр мобайнида вилоятда ўнлаб жаҳон, Осиё, республика чемпионлари етишиб чикди. Д. Мансуров эркин кураш, Р. Саидов ва И. Альборовлар бокс, Э. Акбаров, С. Зокиров, А. Бобожонов ва М. Каликуловлар дзюдо, М. Иноятова стол тенниси, Д. Турчин, М. Тарасов, Ю. Борзова. Д. Стрижковлар байдарка ва каноэ, В. Смирнов енгил атлетика, С. Цой сузиш бўйича Афина 2004 Олимпиадасига йўлланмаларни қўлга киритишди. Катар давлати пойтахти Доха ш. да бўлиб ўтган стол тенниси бўйича Осиё чемпионатида А. Дюгай олтин медалга сазовор бўдди. 2004 й. май ойида Доғистоннинг Махачқала ш. да ўтказилган йирик халқаро турнирида Д. Мансуров 1ўринни эгаллади. Вилоят жамоаси республика миқёсида улоқ, енгил атлетика, бокс, дзюдо, стол тенниси, қўл тўпи, волейбол ва б. спорт турлари бўйича 1 ва совринли ўринлар соҳиблари бўлишди.

Вилоятда спорт турлари орасида футбол тобора оммавийлашмоқда. Футбол бўйича мамлакат чемпионатининг олий лигасида «Дўстлик» (Тошкент вилояти), «Металлург» (Бекобод), «Кимёгар» (Чирчиқ), «Семурғ» (Ангрен) жамоалари вилоят шарафини ҳимоя қилмоқдалар. «Дўстлик» командаси икки бор мамлакат чемпиони ва бир марта биллур соврини соҳиби бўлди.

Тошкент вилоятида халқаро тоифадаги спорт усталари, спорт усталигига номзодлар, 1тоифадаги спортчилар тайёрланди.

Адабиёти. Тошкент воҳаси Шарқ адабиётининг қад. марказларидан. Шайх Аҳмад Тарозийнинг Мирзо Улуғбекка бағишлаб ёзилган асарида Мавлоно Лутфийнинг она ватани Тошкент бўлган, деган фикр илгари сурилган. 14—16-а. ларда шоир Бадриддин Чочий, машҳур тарихчи, ҳуқуқшунос, таржимон Кўҳакий, 16-а. да Зайниддин Восифий Т. да яшаб ижод қилганлар. Хожа Аҳрор таклифи билан Тошкентда Жомий ҳам бўлган ва улуғ мозоротларни зиёрат қилган. Тошкентлик тарихчи ва геофаф олим Муҳаммад Солиҳ «Тарихи жадидаи Тошканд» асарини езди. Дилкаш, Гулшан, Алмаий, Камий каби шоирлар воя га етди. Авлоний, Нозимахоним, Мирмухсин Шермуҳамедов, Сидқий Хондайлиқий (Шавкат), Хислат, Мискин, Тавалло каби истеъдодлар етишиб чикди. Шоир Акмал етук олим сифатида ҳам ном чиқарган. Дилафгорнинг тошбосмада девони чоп қилинган, Элбек туркологтилшунос, таржимон ва журналист сифатида ижод қилди. 20-а. нинг 20—30-й. ларидаги Тошкент адабий ҳаётида Абдулла Қодирий, Ойбек, Ғафур Ғулом. Боту, Зиё Сайд, Ойдин, Зулфия, Ғайратийларнинг ўрни катта. Тошкент вилоятида В. Ғафуров, А. Убайдуллаев, Музайяна Алавия, М. Самадов, Усмон Умрзодалар ижод қиддилар. Ўзбекистон халқ шоири Рауф Парфи, ёзувчи Ҳ. Султанов, шоирлар Абдулла Шер, Ш. Салимова, М. Тоиров, О. Отахоновлар Тошкент вилоятида туғилиб камол топган адабиёт намояндаларидир. Матбуот, радио ва телевидениеси.

Тошкент вилоятида 2 та вилоят («Тошкент ҳақиқати», «Ташкентская правда»), 16 туман, 9 шаҳар газ. чиқади. Вилоятда, шунингдек, 17 тармоқ, 7 жамоат газ. ва 1 журнали нашр этилади. 38 матбаа корхонаси фаолият кўрсатади.

Тошкент вилоятида (Тошкент ш. да) тажриба радиоэшиттиришлар дастлаб 1926 й. бошланган. 1927 й. 11 фев. да қуввати 2 кВт бўлган оммавий радиостанция ишга туширилиб, мунтазам радиоэшиттиришлар олиб борилган. 1929 й. дан бошлаб мунтазам радиогазета эшиттиришлари берилган. 1930 й. дан қуввати 20 кВт бўлган РВ радиостанцияси ишлай бошлаган.

Республика миқёсидаги эшиттиришлардан ташқари, Тошкент ш. ва вилоят радио тингловчилари учун ҳар куни Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят радиоэшиттириш бош таҳририяти тайёрлаган эшиттиришлар берилади (1971 й. дан). Шунингдек, «Ориат Доно», «Ориат ҒМ» радиостанциялари фаолият кўрсатади.

Телевизион эшиттиришлар 1956 й. 5 нояб. дан бошланган. 1971 й. дан рангли телевизион кўрсатувлар берилмоқда. Тошкент ш. ва Тошкент вилояти учун мўлжалланган кўрсатувлар бош таҳририяти «Ўзбекистон» ахборот дастури, «Шаҳар юмушлари», «Давра суҳбати», «Мулоқот», «Ҳамшаҳарлар», «Шаҳар портрети», «Оила», «Мезон», «Олтин бешик», «Баҳс» каби кўрсатув туркумларини тайёрлайди. Вилоятда, шунингдек, «Олмалиқ—ТВ», «Пўлат», «Чирчиқ—ТВ», «Бекобод ойнаи жаҳон», «Орбита ТРК» телестудиялари ишлаб турибди.

Меъморий ёдгорликлари. Вилоят ҳудудида илк ўрта асрларда бунёд этилган шаҳар, кўшк ва саройлар хароба ҳолида тупроқ остида қолиб кетган. Ўрта асрларга оид йирик меъморий биноларнинг аксари кисми Тбшкент ш. да бунёд этилган. Улардан 14—19аларда қурилган мақбара ва мадрасаларнинг айримларигина ҳозиргача сақланган.

Зангиота мажмуаси Тошкент вилояти даги энг машҳур, Ўрта Осиёдаги ноёб меъморий ёдгорликдир. Зангиота қишлоғида жойлашган мазкур ёдгорлик 15 — 20-а. лар давомида қурилган. Зангиота мақбараси, пештоқли айвон, зиёратхона, гўрхоналардан иборат. Мажмуа таркибида Анбар биби мақбараси ҳам бор.

Бекобод туманида Қизилмозор мақбараси жойлашган. Тошкент вилояти даги туман марказларида 2жаҳон урушида ҳалок бўлганлар хотирасига, жумладан Чирчиқ ш. га кираверишда, Бўзсув канали соҳилида, Янгийўл ш. да, Паркент ш. даги ёдгорликлар ўрнатилган.


Кирилл алифбосида мақола: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
ҚОЗОҒИСТОН
ТОЖИКИСТОН
БЎСТОНЛИҚ ТУМАНИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты