ВАССОФ, Абдуллоҳ ибн Фазлуллоҳ Шерозий (13-а. 2-ярми — 14-а. 1-чораги) — тарихчи, Вассоф ал-Ҳазрат — «Олий ҳазратларининг васф қилувчиси» лақаби билан шуҳрат қозонган. Эрондаги Ҳулокуийлар давлатининг молия девонида хизмат қилган. 1328 й. «Тажзиат аламсор ва тазжият ал-аъсор» («Вилоятларнинг бўлиниши ва асрларнинг ўтиши») номли тарихий асарини ёзиб тугатган. У «Тарихи Вассоф» («Вассоф тарихи») номи билан машҳур бўлиб, 5 қисмдан иборат. 1257 й. дан 1328 й. гача бўлган даврни қамраб олган. Асар Эрон тарихи учун қимматли манба ҳисобланади.