ТОҒЗОҒЧА (Pyrrhocorax graculus) — чумчуксимонлар туркумининг қарғалар оиласига мансуб қуш. Тоғ қарғата ўхшайди, лекин кичикроқ. Оғирлиги 260—280 г. Пати қора ялтироқ, тумшуғи сариқ, бир оз қайрилган. Оёғи қизил. Жан. Европа, Кавказ, Шим. Эрон, Ўрта Осиё, Олтой, Тибет ва Ҳимолай тоғларида тарқалган. Ўтроқ ҳаёт кечиради. Тоғларда алп минтақасида тоғ қарғадан ҳам баландқоя ва жарликлардаги ёриқларга уя қуради. Май—июнда 4—5 та тухум қўяди. Ҳашаротлар, чувалчанглар, ўсимлик мевалари ва уруғлари билан озиқланади.