ТОҒЛИ БАДАХШОН МУХТОР ВИЛОЯТИ

ТОҒЛИ БАДАХШОН МУХТОР ВИЛОЯТИ — Тожикистон Республикаси таркибидаги мухтор вилоят. 1925 й. 2 янв. да ташкил этилган. Вилоят республиканинг шарқий қисмида жойлашган. Шим. дан Қирғизистон, шарқдан Хитой, жан. ва ғарбдан Афғонистон, шим. ғарбдан республикага қарашли’ туманлар ва Хатлон вилояти билан чегарадош. Майд. 63,7 минг км2. Аҳолиси 206 минг киши (2001), асосан, тожиклар, шунингдек, қирғиз, узбек, рус, украин, татар ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Вилоятда 7 туман, 1 шаҳар (Хоруғ), 42 қишлоқ бор. Маркази — Хоруғ ш.

Вилоят ҳудудида қадимдан аҳоли яшаб келган. Мил. ав. 6—4а,ларда сак қабилалари, мил. ав. 2-а. да эса тохарлар ва б. халклар яшаган. Вилоят (ёки унинг бир қисми) узоқ ўтмишдан турли давлатлар ва сулолалар — эфталит (ҳайтал) лар давлати (мил. 5-а.), Турк хоқонлиги (6-а. дан), Сомонийлар (9 — 10-а. лар, Ғурийлар (12-а.), мўғуллар (13-а.), Темурийлар (15 — 16-а. лар), Шайбонийлар (16-а. нинг охири) ва Аштархонийлар таркибида бўлиб келди. Сўнг Бухоро амирлиги ва Қўқон хонлиги тасарруфига ўтган. 1274 й. Бадахшондан ўтган Марко Поло маълумотларига кўра, бу ерда кумуш, лаъл ва б. қимматбаҳо тошлар қазиб олинган.

1923 й. июлида Тоғли Бадахшон вилоят сифатида Туркистон Мухтор Республикаси таркибига қўшилиб, 1925 й. да Тожикистон Мухтор Республикаси таркибига киритилган.

Вилоят ҳудуди Помир тоғларида жойлашган. У ғарбий (кичик) ва шарқий (катта) қисмларга бўлинади. Ғарбий қисми пастроқ бўлиб, парчаланиб кетган. Панж дарёси ўнг ирмоқларининг чуқур тор водийлари ғарбдан шарққа кесиб ўтади. Уларни водий тубидан 3000—4000 м баландликдаги тизмалар ажратиб туради. Шарқий қисми баланд текис тоғлик бўлиб, ясси водий ва сойликлар устидан кўтарилиб туради. Ғарбий қисмида энг паст жойлар 1500 м дан, шарқий қисмида 3600 м дан паст эмас. Ғарбий қисмининг иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси — 19,6°, июлники 13° (Мурғоб), йиллик ёғин — 60—70 мм. Ғарбий қисмининг асосий дарёлари: Панж ва унинг ирмоқлари (Ванж, Язғулом, Бартанг, Ғунт (Шохдара билан бирга). Шарқий қисмининг дарёлари: Мурғоб (Оқсув билан бирга), Аличур. Кўл кўп эмас. Шарқий қисмида оқмас кўллардан Қоракўл (энг йириги), Шўркўл, Рангкўл ва б. Оқар кўллардан — Сарез кўли, Яшилкўл ва Зўркул. Ғарбий қисмининг тупроқўсимлик қоплами қамма минтақаларида ҳам ксерофит хусусиятга эга: қуйи минтақаларда — чўлдашт тупроқларда шувоқ, чалов, бетага, тоғ чўққилари яқинида ёстиқсимон ўтлар (акантолимонлар), бардидошлар, кобрезия ўсади. Дарё четларида тол, терак, жийда, ён бағирларда сийрак ҳолда арчазорлар бор. Шарқий қисмида — баландтоғ чўл тупрокларида терескен ва ёстиқсимон ўтлар учрайди. Ёввойи ҳайвонлардан бури, тулки, товушқон, барс, тоғ эчкиси, узун думли суғур, йирик йиртқич қушлар бор. Ғарбида силовсин, жайра, қобон, шарқида архар яшайди. Дарё ва кўлларда балиқ кўп. Хоруғ ш. яқинида 1933 й. дан Помир Ботаника боғи фаолият кўрсатади.

Фойдали қазилмалардан: тоғ биллури, олтин, кумуш, симоб, вольфрам, молибден,, ош тузи, асбест, кумир; қимматбаҳо тошлардан лаъл, ложувард ва б. ; мармарнинг бир неча тури бор. Ўнлаб булоклар бўлиб, улар орасида Гармчашма шифобахш булоғи республикадан ташқарида ҳам машҳур.

Вилоят иктисодиётида қишлоқ хўжалиги. нинг ўрни катта. Вилоят ғарбида яшовчи аҳоли деҳқончилик ва чорвачилик, шарқидаги аҳоли фақат чорвачилик билан шуғулланади. Қўтос етиштирувчи хўжаликлар ҳам мавжуд. Ғаллачилик ва пиллачилик ривожланган. Боғдорчилик, картошка ва сабзавотчилик ҳамда тамакичилик билан ҳам шуғулланилади. Ҳунармандчиликда гилам тўқилади ва кигиз босилади.

Саноатининг энергетика (Хоруғ, Қалъаи Хумб, Ванж, Оқсув ГЭСлари), енгил, озиқ-овқат (нон, сут, гўшт здлари) тармоклари ривожланган. Ош тузи, олтин, тоғ биллури ва б. қимматбаҳо тошлар конлари аникланиб, айримларида қазиш ишлари олиб борилмоқда.

Асосий автомобиль йўли Хоруғ — Ўш (697 км) ва Душанба — Хоруғ (528 км). Душанба — Хоруғ ҳаво йўли мавжуд. Рудакий номидаги вилоят мусиқали театри, кутубхоналар ишлаб турибди. Насриддин Маманазаров.


Кирилл алифбосида мақола: ТОҒЛИ БАДАХШОН МУХТОР ВИЛОЯТИ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: T ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ҚИРҒИЗИСТОН
ТОЖИКИСТОН


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты