ВЕЛИГЕР

ВЕЛИГЕР, елканча (лот. velum — елкан ва gerum — олиб юрувчи) — кўпчилик қориноёқпилар ва икки тавақали моллюскаларнинг пелагик личинкаси. Велигер бир хил турларда тухумдан чиқади, бошқаларида трохора личинкасидан пайдо бўлади. Велигернинг велуми, оёғи, ичаги, кўзлари, мувозанат органлари (статоциетлар), чиғаноқ безлари бўлади. Чиғаноқ безлари ишлаб чиқарувчи личинкали чиғаноғи (протоконха) ичига Велигер танасининг олдинги қисан бошқа органлари ва органлар системаси кириб туради. Баъзи Велигерлар сув қаърида узоқ вакт сузиб юради ва сув оқими билан узоқ масофага тарқалиб кетади. Велигер сув тубига чўккач, вояга етган моллюскага айланади. Чучук сув моллюскалари орасида фақат дрейссеналарнинг Велигер личинкаси бўлади.


Кирилл алифбосида мақола: ВЕЛИГЕР ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОКЕАН
ТОШКЕНТ
МЕТАМОРФОЗ
РОССИЯ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты