ВИТЕЛЛОГЕНЕЗ

ВИТЕЛЛОГЕНЕЗ (лот. vitellus — сариқлик ва…генез) — сариқлик ҳосил бўлиши, ооцитларнинг тез ўсиш фазасида уларда сариқлик синтезланиши ва тўпланиши. Бу жараёнда ооцитнинг иштироки оогенез типига боғлиқ. Солитар оогенезда сариклик оқсиллари ооцитнинг гранулалашган эндоплазматик тўрида (яъни эндоген) синтезланади; Гольжи комплексида эса сариқлик гранулалари шаклланади ва углеводлар оқсилларга бирикади. Алиментар оогенезда сариқлик оқсилларининг асосий қисми тухумдондан ташқарида (яъни экзоген) синтезланади ва пиноцитоз орқали гемо-лимфадан ёки қондан ооцитга ўтади; сариқлик гранулалари эса вителлогенин оқсилидан пиноцитоз пуфакчаларда шаклланади. Бу пуфакчалар бирбири ва Гольжи комплекси моддалари б-н қўшилади. Бир қанча моллюскалар ва сувда ҳамда қуруқлиқда яшовчиларда кристаллик тузилган сариқлик гранулалари митохондрияларда шаклланади.


Кирилл алифбосида мақола: ВИТЕЛЛОГЕНЕЗ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
СУВДА ВА ҚУРУҚЛИҚДА ЯШОВЧИЛАР
ГОЛЬЖИ КОМПЛЕКСИ
ТОШКЕНТ
ЭНДОПЛАЗМАТИК ТЎР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты