ВЛАДИВОСТОК

ВЛАДИВОСТОК — РФдаги шаҳар, Приморье ўлкасининг маркази (1888 й. дан). Сибирь т. й. магистралининг охирги пункти. Тинч океан соҳилидаги йирик порт. Йирик аэропорт бор. Золотой Рог бухтаси атрофида ва Амур қўлтиғининг шарқий соҳили бўйлаб амфитеатр шаклида жойлашган. Ахолией 648 минг кишидан зиёд (1999). Владивосток 1860 й. да бунёд этилган. 1862 й. дан порт, 1880 й. дан шаҳар. В. да кема тузатиш корхоналари бор, балиқ консерва з-длари учун технологик линиялар, кон-шахта асбобускуналари, конвейерлар, насослар, металл конструкциялар ишлаб чиқарилади. Озиқ-овқат саноати корхоналаридан балиқ, гўшт к-тлари, сут з-длари, кондитер ф-каси, қурилиш материаллари саноати корхоналаридан темир-бетон конструкциялари ва йирик панелли уйсозлик з-длари мавжуд. Узоқ Шарқца кит, краб, ёввойи ҳайвонларни овлаш ва рефрижератор флоти базаси.

Владивостокда 8 олий ўқув юрти, 13 махсус ўрта ўқув юрти, Россия ФАнинг Узоқ Шарқ бўлими, 3 театр, филармония, 3 музей ва суратлар галереяси бор. Меъморий ёдгорликлардан денгиз вокзали (1965), меҳмонхона (1965), Маданият уйи (1967), кенг формата и кинотеатр (1969) мавжуд.


Кирилл алифбосида мақола: ВЛАДИВОСТОК ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



ТОШКЕНТ
РОССИЯ
ОКЕАН
Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
ОЛИЙ ЎҚУВ ЮРТЛАРИ


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты