ВОЗИҲ (тахаллуси; асл исми Мирзо Шафий Содиқ ўғли) (1796, Ганжа — 1852.28.11, Тифлис) — озарбайжон шоири, маърифатпарвари. Faзал, маснавий, рубоий жанрларида ижод қилган. Ҳажвий шеърлар ёзган. Уларда жамият нуқсонларини фош қилган, шахс эркинлиги учун курашга чақирган. Оммани маърифатга даъват этган. Кўпгина лирик шеърлари халқ қўшиқларига айланиб кетган. Возиҳнинг «Зулайҳо ва Ҳафиза», «Тифлис билан видолашув» каби қўшиқлари ҳаётга муҳаббат билан суғорилган. «Мирзо Шафий қўшиқлари» (1881) китоби кўп тилларда нашр қилинган. Возиҳ дарсликлар яратган, озарбайжон тили ва адабиётидан луғатлар ва хрестоматиялар тузишда қатнашган.