ВОЛИЙ (араб. — ҳоким, ноиб) — ўрта асрларда Шарқ мамлакатларида вилоят ҳокими (ноиби). Волийлар хон ва подшоҳ тарафидан тайинланиб, вилоятнинг мутлақ ҳокими ҳисобланган. Мустамлака мамлакатларга метрополия томонидаи тайинланган ҳокимлар ҳам шарқ манбаларида Волий деб аталган. Mac, Миср ва Ҳиндистонга 18—19-а. ларда юборилган инглиз вице-қироллари Волий деб аталган (яна қ. Вице-қиролликлар, ноиб).