ВОСИФИЙ

ВОСИФИЙ (тахаллуси; асл исми Зайниддин Маҳмуд ибн Абдулжамил) (1485/86, Ҳирот – 1551 ёки 1566, Тошкент) — адиб. Мунший оиласида туғилган. Восифий араб тили, адабиёт, фиқҳ ва б. билимларни пухта эгаллаган. Ҳиротда Шохрух мадрасасида таҳсил кўрган (1511 й. гача). Ҳусайн Бойқаронинг ўғли Фаридун Ҳусайнга котиблик, бошқа ўғилларига муаллимлик қилган. 16 ёшида Навоий б-н танишган. Ижодини Ҳиротда, Навоий адабий мактабида бошлаган. Шоҳ Исмоил таъқибидан қочиб, Мовароуннаҳрга кетган. Самарқанд, Бухорода яшаган (1512—15), сўнг Фаркат (ҳоз. Паркент), Тошкент, Шаҳрисабзга саёҳат қилган. 1518 й. да Келди Муҳаммадхон (Султон Муҳаммад) томонидан Шоҳрухияга чақирилган, 1525 й. дан умрининг сўнгги йилларигача Тошкентда яшаган.

В. Келди Муҳаммадхоннинг Хуросонга юришларида қатнашган (1528—29). 1540 й. дан Бароқхон саройида давлат ҳужжатларини тузган.

Восифийнинг ижодий фаолияти 12—13 ёшидаёқ бошланган. Насрнинг кўпгина турларида (мактуб, ариза, ҳикоя каби), бадиий, сажъ услубида яхши ижод қилган. Ранг-баранг ташбеҳлар ишлатишдаги, айниқса муаммо санъатидаги маҳоратига Алишер Навоий юқори баҳо берган. Восифийнинг бир қанча шеърий ва насрий асарларини ўз ичига олган «Бадоеъ ул-вақоеъ» («Нодир воқеалар», 1-қисм, 1517—18; 2-қисм, 1539) китобида Хуросон, Мовароуннаҳр, Туркистон ва Эрондаги 1532 й. гача бўлган даврдаги илмий, адабий, тарихий ва маданий ҳаёт акс эттирилган. Ибн Сино, Жомий, Навоий, шунингдек Қосим Али Қонуний, Чақар, Чангий, Устод Ҳасан Удий, Ҳофиз Басир, Устод Шайхи Нойи каби мусиқашунослар, айрим давлат арбоблари ҳақида муҳим маълумотлар келтирилган. Китоб Ўрта Осиё халқлари тарихи ва маданияти ҳақида муҳим манба ҳисобланади. Акад. Б. Л. Дорн, В. В. Бартольд, проф. Якубовский, Бертельс, Айний ва б. ўз илмий тадқиқотларида ундан фойдаланганлар. Мазкур асарда Тошкент ва унинг вилоятидаги сиёсий воқеалар, адабий муҳит, хусусан унда шоирлар, адиблар тўпланишиб мушоиралар ўтказган Кайковус чорбоғи ҳақида қизиқарли воқеалар баён килинган. Чорбоғ шаҳар қўрғонидан ташқарида бўлиб, Восифий у ерда хон ва султонлар учун шифохона бўлганлигини ҳам ёзган. Тошкент ва унинг атрофида яшаб ижод эттан шоирлар, рассомлар, хатготлар ва б. машҳур кишилар ҳақида, вилоят ҳудудида фойдаланиб турилган темир ва феруза конлари тўғрисида маълумотлар берилган.

«Бадоеъ ул-вақоеъ»нинг 83 байтдан иборат маснавийсида Тошкентнинг гўзаллиги, боғ-роғлари, ҳавоси ва зилол сувлари мадҳ этилган.

Восифий имом Қаффол Шоший мақбараси эшигидан кираверишда ўнг томонга дафн этилган.

Ас.: Бадоеъ ул-вақоеъ (Нодир воқеалар; таржимон Н. Норкулов), Т., 1979.


Кирилл алифбосида мақола: ВОСИФИЙ ҳақида тўлиқ маълумот категорияси: В ҳарфи фикрингиз бўлса изоҳда қолдиринг ва дўстларингиз билан улашинг биз бундан минатдор бўламиз бизни кузатишни давом этинг (у ким, бу нима, қанақа ?, тушунчаси деган саволарга жавоб топишингиз мумкин)



Туш таъбири 2019. Туш таъбири 1001.
АЛИШЕР НАВОИЙ
ТОШКЕНТ
ИБН СИНО
ТЕМУРИЙЛАР


Добавить комментарий

Категории
Популярные тексты