ТОЛИШ ТОҒЛАРИ — Кавказнинг жан. шарқидаги ўртача баландликдаги тоғлар (Озарбайжон билан Эрон чегарасида). Каспий денгизи жан. даги Эльбурс тоғларининг шим. ғарбий давоми. Жан. шаркдан шим. ғарбга чўзилган ва тоғ оралиқ ботиқлари билан ажралган 3 та параллел (Кумуркўй, Пештасар, Буровар) тизмадан иборат. Булардан энг баланди — қояли Кумуркўй тоғи (2477 м).
Толиш тоғлари шарқда Ленкоран пасттекислигига тик ён бағирлик ҳосил қилиб тушади. Тоғларнинг 900 м дан 2200 м баландликлардаги қисмида Каспий денгизи томон нишаблашган текисликлар мавжуд. Толиш тоғлари кайнозойнинг флиш, вулканоген ва интрузив жинсларидан ташкил топган. Зилзилалар бўлиб туради. Тоғларнинг шарқий ён бағрида (600 м баландликгача) субтропик зона, ундан юкррида реликт дарахтлар (каштан, баргли эман, темир дарахт ва б.), кенг баргли ўрмонзорлар мавжуд. Толиш тоғларининг ғарбий ён бағрида бутазорлар, тоғли ксерофит ва тоғ ўтлоқдашт ўсимликлар ўсади. Термал булоқлар бор.